четверг, 18 октября 2018 г.

Ватан осойишталиги – чегарадан бошланади!

Маълумки, инсоният азал-азалдан ўз қўрғонини ташқи душман ҳамласидан сақлаган. Эл-юртини ёвлардан, ёвуз ниятли кимсалардан асраган. Ўтмишга назар ташлар эканмиз, Тўмарис, Широқ, Спитамен каби қаҳрамонлар қиёфаси гавдаланади.


На халқининг, миллатининг мустақиллиги, озодлигиучун курашган Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари халқпарвар элпарвар мард жасур фидойи инсонлар сиймоси кўз ўнгимиздан ўтади. Ана шундай аждодларнинг авлоди бўлган бугунги кун ёшлари уларнинг издошларидир. Ана шундай масъулиятни ҳис қилган мард ва жасур йигитларимиз мустақил мамлакатимизнинг тараққиётига ва фаровонлигига, унинг хавфсизлигини, барқарорлигини мустаҳкамлашга озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашда бор куч ва билимини аямасдан мамлакатимиз чегара ҳудудларини сергак туриб ҳимоя қилишмоқда. Чунки Ватан кенгликларидаги осуда ҳаёт чегарадан бошланади. Интелектуал салоҳиятли, теран фикрлайдиган жисмонан бақувват бўлган бу ҳарбий хизматчиларимиз ҳукуматимиз эътиборида. Кўрсатилаётган ғамхўрлик самараси ўлароқ, бугунда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жойлар билан таъминлаш масалаларида ижобий ишлар амалга оширилди. Яратиб берилган шарт-шароитлардан, кўрсатилаётган имтиёз ва имкониятлардан руҳланган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ватан ва халқ ишончини оқлашмоқда. Жонажон заминимизнинг ҳар қарич ерини мустаҳкам ҳимоя қилиб, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаин сидқи дилдан адо этишмоқда. Бир сўз билан айтганда, юртимизда амалга оширилаётган бу каби изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг куч қудратини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг амалдаги ифодасидир.

С. Шобердиев    

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...