понедельник, 27 ноября 2017 г.

Инсонлар юзидаги шукроналик ёҳуд
 қалбимизда қолган бобомиз


Бугун биз халқимиз ўз олдига қўйган эзгу ва улуғ мақсад сари одимлаётган тарихий бир даврда  ҳаёт кечирмоқдамиз. Бу кунга қадар ўтган қисқа вақтда биз қалбимизга эзгу орзулар солиб, азалий қадриятларимизга суяниб баxтиёр яшашимизга умид берган Биринчи Президентимиз ила қадам ташладик.
Тинчликни ўйлаб  мустаҳкамланган дўстлик

Жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган  бир вақтда қашшоқдик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммолар жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳақиқатнинг тасдиғини 30 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган жафокаш Афғонистан мисолида кўришимиз мумкин. Жануб воҳамизга чегарадош бўлган бу мамлакат беқарор урушлар оқибатида жабирдийда бўлиб бормоқда. тинч Ўзбекистонда яшаб ёнгинамизда бўлаётган бундай ҳолатга ачинасан киши. Шукурким Биринчи Президентимиз узоқни кўзлаб қилган сиёсати сабаб нурафшон яшамоқдамиз.  
Юксак маънавиятли аждодлар фарзандимиз

Дилимдаги эзгу ўйларни қоғозга туширар эканман, шонли, қийинчиликларга йўғрилган аждодларимиз ўтмиши, машаққатлик ила қўлга киритилган мустақиллик кўз олдимда гавдаланади. Шу онда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йилда нашр этилган“ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ” асарининг бошланишидаги бир жумла хеч ёдимдан чиқмайди. Унда юртбошимиз:“Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли,билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор  куч ва  имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия   масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан  четга чиқиб қолишимиз мумкин” дегандилар..

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...