воскресенье, 18 февраля 2024 г.

                                        Орол денгизи:хали бўнақаси бўлмаган...

 Орол денгизи. Унинг инқирозини кўзи билан кўрмаган инсон тасаввур қила олмайди. Четдан қараганда бир муаммодек туюлган Орол инсониятнинг, бутун дунёнинг фожеаси хисобланади. Бир гурух журналистлар билан ушбу минтақага медиа-турга йўл олганимда холатнинг асл моҳиятини англаб етмаган эдим. Сувсизлик, инсонларнинг кўчиб кетиши бу холатлар  инсонни таъсирлантирмай қолмайди. Аммо шу холатда ҳам туғилган масканини тарк этмай яшашга куч топаётган аёлларни кўриб  ёзмасликнинг иложи йўқ эди.

   Сафаримиз давомида Мўйноқда бўлганимизда ахолидан интервью олмоқчи бўлдик.  Кимдан сўрамайлик барча бир манзилни бизга айтишди. Бу ерларда   кичик бир дўкон бўлиб, у  ерда мехнати билан барчани хурматини қозонган бир опа бор дея Бибижон ая томон йўналтиришди. Шу атрофдаги аҳоли доим махсулот харид қиладиган  дўкон  эгаси  билан сухбатлашайлик дея биз ҳам шу томонга йўл олдик.  Аммо  Мўйноқ тарихида хали бўлмаган “Такси Мўйноқ” фирма очиб, фаолиятини йўлга қўйиб, 22 нафар инсонларни бандлигини таъминлаган ишни кўзини биладиган аёл билан  танишишни ва кўришишимизни ўйламаган эдик. Сухбат давомида опа умр йўли сахифалари ҳақида қисқа бўлсада бизга сўзлаб берди. Мехрли, нозиқ қалбли ороллик аёл  тақдирига жамоамиз билан назар ташладик. Мақоламиз қахрамони    “Такси Мўйноқ” орқали одамлар узоғини енгил қилаётган Бибижон ая Жуманазарова.  


Асли мўйноқли бўлган Бибижон ая   Орол денгизи чекина бошлаганда аҳоли кўчиб кетганда ҳам кетмади.  Туғилиб  ўсган Мўйноқда қолди. Қарийб 20 йил сувсиз худдудда истиқомат қилди. Асли касбини одамлар кета бошлагач давом этирра олмаган опа тирикчилик учун йўл қидира бошлади. Дўкон очди. Кейинчалик эса кредит олиб ишини кенгайтирди. Аҳолининг узоғини яқин қиладиган таксичилик фирмасига асос солди. Бугун барча оила аъзолари шу бизнес орқасидан кун кечиришади.

Самимий очиқкўнгил қахрамонимиз Оролнинг чекинаётганлигини ўз кўзи билан кўрган инсонлардан. Хали хануз бу холат ўзгаришига умидвор. Шундай бўлсада бугунги кунда яшаш манзилида сувдан муаммо йўқлигини, челакларда сувларни узоқ манзиллардан олиб келмаслигидан хурсанд. Дастлаб яшаши учун шароит бўлмаган масканида бугун барчаси  секин аста ўз ўрнига тушиб бормоқда.

 

Мастура Хамраева

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...