ФАЁЗТЕПА
Бу маскан Буюк ипак йўли тармоқларидан бирида жойлашган
Ўрта Осиёдаги дастлабки буддавий ибодатхона ёдгорликларидан биридир
Фаёзтепа қадимда Тармита деб
аталган эски Термиз атрофида жойлашган. Унинг очилиши, 1968 йилнинг баҳорида
чўпон Абсад Бекнаев томонидан кўчма қум устида оқ тошдан ишланган
ҳайкалтарошлик намунасини топиб, Термиз ўлкашунослик музейига топширишдан
бошланди. Ёдгорлик 1968-76 йилларда археолог Л.И.Альбаум томонидан ўрганилди.