понедельник, 13 марта 2017 г.

Кўпкари: қадимги ва замонавий ўйин.

   Бизнинг заминда одамларда куч, эпчиллик ва мардликни ривожлантирадиган от билан боғлиқ мусобақалар кенг ёйилган. Шундай ўйинларнинг бири кўпкаридир. Кўпкари аждодларимизнинг энг қадимги ўйинларидан. Халқларимиз турмушида от миниш маҳорати ҳаётий заруратга айланган эди. Доимий урушларда ўз қавмини ҳимоя қилиш учун мард, жасур ва эпчил йигитлар керак эди. Урушлар орасида эса улар ўзларини кўпкари каби ўйинларда синар эди. Кўп замонлар ўтди, аммо бу ўйин вақт синовларидан ўтиб, хозиргача етиб келди. Турли ҳудудларда унинг номи турлича бўлсада, моҳияти бир: махсус таёрланган жониворнинг танасини олиб, рақибларни доғда қолдириб, белгиланган маррага етиб бориш керак. 
Юртимга ҳуш келдинг Наврўзим

Юртимизнинг ҳеч бир ҳалқда учрамайдиган анъаналари ва миллий қадриятлари борку, улар авлоддан-авлодга ўтиб, ўзининг улуғворлиги билан қадрланиб келинади. Шундай анъанлардан бири баҳорни кутиб олишдан иборат бўлган Наврўз байрамидир. Бу байрам нафақат ўзбек халқида, балки бутун Ўрта Осиёда, Қозоғистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи аҳолининг кўп асрлар мобайнида таркиб топиб келаётган маданиятининг ажралмас қисмидир.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...