пятница, 26 сентября 2025 г.

 Жанубда қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулотлар ташкил этилди


Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди ва Хайраобод гарнизонларида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кенг қамровли кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу муҳим ҳарбий тайёргарлик босқичида Мудофаа вазирининг ўринбосари иштирок этди.

Машғулот давомида Мудофаа вазирининг ўринбосари сўзга чиқиб, шундай деди:

"Оғир қишки шароитларда ҳарбий техникани тўғри эксплуатация қилиш ва унинг доимий жанговар ҳолатда сақланиши ҳарбий тайёргарликнинг муҳим қисмидир. Бугунги кўргазмали машғулотлар ҳарбий хизматчиларимизнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни эҳтиёткорлик билан парваришлаш орқали биз мамлакатимиз мудофаасининг ишончлилигини таъминлаймиз. Шу боис, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўз зиммасига юклатилган вазифани юқори масъулият билан бажариши зарур."


Мазкур машғулотларда нафақат назарий билимлар, балки амалий топшириқлар орқали ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражаси оширилди. Айниқса, қишки шароитда техникани совуқдан ҳимоя қилиш ва техник хизмат кўрсатишни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округдаги ушбу тайёргарлик машғулотлари мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларимизнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим роль ўйнайди.

воскресенье, 27 июля 2025 г.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда.


Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик тадбири Сурхондарё вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманининг «Хуршид» маҳалласида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори  остида ўтказилди.


Усбу байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар аҳолига хушкайфият улашиш, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – мустақиллик шукуҳини халқимиз орасида кенг тарғиб этиш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Дастлаб маҳалла эттилиги, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида сайёр қабул ва профилактик тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда аҳолини қинаётган масалалар ва таклифлар тингланди.


Байрам тадбирининг иккинчи қисмида ҳарбий оркест ва ҳонандаларнинг куй қўшиқлари барчада бирдек таассурот қолдирди. Ватан тинчлигини асраш, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек ҳимоя қилиш каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган фильм намойиши эса ёшу қарини бирдек тўлқинлантирди.

"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори  остида

ўтказилаётган ҳарбий- ватанпарварлик байрам тадбири режага асосан вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилиб келинмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,

Термиз гарнизони.

воскресенье, 5 января 2025 г.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди

Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказига кираверишда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи барпо этилди.

Қайд этилишича шу йилнинг 4 январь куни ушбу монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Жанубда қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулотлар ташкил этилди Жануби-Ғарбий махсу...