понедельник, 7 октября 2024 г.

 Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда


Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қабул қилинган “Кўчмас мулк объектлари манзилларини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги 1010-сонли қарор асосида амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоятида кўчаларни хатловдан ўтказиш, номсиз кўчаларни аниқлаш ва уларга ном бериш ишлари давом этмоқда. Вилоятда жами 15 та туман ва шаҳар бор бўлиб, улардан Олтинсой, Бойсун, Шеробод туманлари ва Термиз шаҳридаги кўчалар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Номсиз кўчалар бўйича таклифлар юқори турувчи органларга тақдим этилган. Қолган 11 та туманда хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтга келиб, хатлов жараёнида вилоят бўйича 724 та маҳалла ва 28 307 та кўча қайд этилган. Улардан 6 628 та тор кўча, 10 876 та берк кўча, 10 850 та оддий кўча ва 14 та шоҳ кўчалар аниқланган.

Маҳаллалар сони бўйича Денов тумани энг кўп, яъни 98 та маҳалла мавжуд. Энг оз маҳалла эса Бандихон туманида бўлиб, у ерда 22 та маҳалла бор. Кўчалар сони бўйича эса Шўрчи тумани етакчи, унда 2 593 та кўча мавжуд, Термиз шаҳрида эса энг ками — 1 054 та кўча.

 


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...