понедельник, 24 декабря 2018 г.

300 ўринли боғча иш бошлади
Термиз шаҳрида янги мактабгача таълим муассасаси ишини бошлади. Замон талаблари асосида ташкил этилган маскан болажонларга тарбия беришда барча шоиртлар билан таъминланган.

300 ўринли боғча “Маржон дурдона сервис” МЧЖ қурувчилари маҳорати билан 1 миллиард 975 миллион сўм маблағ сарфланиб, бунёд қилинди.  Боғчада болажонлар учун баскетбол, минифутбол, валейбол, ёзги ва қишки сув ҳавзалари, спорт машғулот заллари ташкил этилган. шунингдек тарбияланувчиларга рус ва инглиз тиллари  чуқурлаштирилган холда ўргатилади.
Байрам олди очилган мактабгача таълим муассасаси болажонларимизнининг билимли ва зукко бўлиб таълим олишларига имкон берувчи масканга айланиши шубхасиз.
Мастура Ҳамроева
И.Амирқулов олган сурат


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...