воскресенье, 22 июля 2018 г.

СУРХОНДАРЁЛИКЛАР БУГУН ЯХШИ ЯШАСИН!

Баҳодир ПЎЛАТОВ (Сурхондарё вилояти ҳокими):
Шанба ва якшанба кунлари Термиз шаҳри ва туманларни айланиб чиқдим. Эркинжон Оқбўтаевич бошчилигида кўплаб ишлар қилингани ва қилинаётганига гувоҳ бўлдим. Воҳа аҳолиси фаровонлигини юксалтириш йўлидаги бу ишларимизни янада такомиллаштиришимиз ва самарадорлигини оширишимиз лозим.

Сурхондарёликларнинг бундан-да яхши яшашга, яшагандаям ҳатто пойтахтдан қолишмайдиган даражадаги шароитлар ва имкониятлардан баҳраманд бўлиб яшашга тўла ҳаққи бор.
Бунинг учун биз - раҳбарлар ғайрат-шижоат, жонкуярлик ва фидойилик билан меҳнат қилишимиз керак. Шундагина ишимизда унум ва барака бўлади, оддий одамлар ҳам биздан рози бўлади!

 (2018 йилнинг 16 июль куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишидан иқтибос)

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...