понедельник, 1 января 2018 г.

Ҳаракатлар стратегияси: Ўзбекистонда тариxий воқеалар ривожи

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида қисқа вақт ичида юртимизда катта ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон томонидан хорижий давлатлар билан, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан олиб борилаётган очиқ, амалий, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамиятга эга. Қўшни мамлакатлар билан муносабатларда тамомила янги сиёсий муҳит қарор топтиришга, сиёсий ишонч даражасини янада оширишга ҳамда ҳамкорликнинг кўпгина соҳаларида юқори натижаларга эришилди.


Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаоллиги сезиларли даражада ошди. Жумладан, йил давомида олий даражада 22 та ўзаро ташриф амалга оширилди, 60 дан ортиқ давлат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. 400 га яқин ҳужжат, шу жумладан 110 та халқаро шартнома – 21 таси давлатлараро, 48 таси ҳукуматлараро ва 41 таси идоралараро ҳужжат, шунингдек муассаса ва минтақалар ўртасида 61 та ҳужжат имзоланди. Давлатимиз раҳбарининг ХХР, РФ, Туркия, АҚШ, Жанубий Кореяга қилган ташрифлари тарихий аҳамият касб этди. Хўжалик юритувчи субъектлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда 60 млрд. АҚШ долларилик 200 дан ортиқ шартнома ва битимлар тузилди.
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан умумий товар айланмаси ўтган йилнинг 10 ойи мобайнида 16,6 фоизга ошди ва 22 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Юртимизда Ҳаракталар стретегияси бўйича давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 15 та қонун ва 700 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 
Шунингдек,  давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида замонавий талаблар ҳамда устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилди, 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар қайта ташкил этилди. Суд-ҳуқуқ тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий судлар ташкил этилди. 

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳа-сида солиқ тизими ислоҳ қилинди. Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13 339 та лойиҳа амалга оширилди, 2,1 трлн. сўм кредит ўзлаштирилди, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, “Peugeot” ва “Citroёn” бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод барпо этилмоқда. 
Ижтимоий соҳада  2,7 минг км. автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 300 та иш ўрни яратилди. 2017-2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмоқда, унинг доирасида 50 286 та хонадондан иборат 1 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган.
Миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳа-сида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та “йўл харита”лари тасдиқланди.

 Жойларда 6 мингга яқин учрашувлар, оммавий ахборот воситаларида телекўрсатув ва чиқишлар ташкил этилди.  Xалқ турмуш даражаси ва юрт фаравонлиги йўлида бошланган бу каби ишлар Юртбошимиз раҳнамолигида янги йилда ҳам давом этмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...