вторник, 16 октября 2018 г.

ЧЕГАРА ҚАЛҚОНЛАРИ
 
Ватан чегараларини қўриқлаш барча замонларда ҳам масъулиятли, машаққатли ва шарафли вазифалардан бири бўлган. Бундай масъулиятли вазифани бажариш эса юртнинг энг яхши жангчиларига ишониб топширилган. Тинчлик осойишталик, миллатлараро тутувлик ва диний бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сураётган Мустақил Ўзбекистонимизда хавфсизлик ҳамда ҳудудий яхлитликни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилишда чегарачиларимизнинг алоҳида хизматлари бор десак, асло муболаға бўлмайди.
КОРРУПЦИЯ - ТАРАККИЁТ КУШАНДАСИ
Бугунги кунда коррупцияга оид жиноятчиликнинг содир этилиши демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга, жамиятда аҳолини тинч, осойишта, фаравон ҳаёт кечиришига ҳамда комил инсон бўлиб шаклланишига тўскинлик қиладиган иллатлардан биридир.
Дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваломбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга интилади.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...