понедельник, 24 сентября 2018 г.

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК ХАЛҚИМ!
Мана мамлакатимиз халқи мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналарини кенг нишонлади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ва давом эттирилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаламоқда. Жамият хаётидаги демократик ўзгаришлар йўлидаги юритилаётган одилона ички ва ташқи сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолатлари, ижтимоий – сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, танлаб олган йўлимиздан дадил одимлашимиз ютуқларимиз омили бўлмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
ОСОЙИШТА САРХАД БАРЧАМИЗНИКИ!
         Бугун дунёдаги кўпгина давлатларда содир бўлаётган уруш ва тўқнашувлар моҳиятига назар ташлар эканмиз, уларнинг аксарияти сиёсий-иқтисодий манфаатлар тўқнашуви сабаб юзага келаётганига гувоҳ бўласиз. Бундай хунрезликларни амалга оширишга уринаётганлар бойлик ортириш учун ватандошларини қурбон қилишдан ҳам тап тортмайдиганлардир. Турли йўллар билан давлатлар ўртасида нифоқ сочиб, уруш келтириб чиқараётганлар сўнгра эса ҳар икки томонга қурол сотиб бойлик орттиришга интилишмоқда.
ҚУТЛУҒ БЎЛСИН ОДИМИНГ ХАЛҚИМ!
         Маълумки, ютуқ ва муваффаққият ўз ўзидан бўлмайди. Унинг замирида меҳнат, изланувчанлик ва катта маҳорат ётади. Агар буни давлат ва жамият мисолида талқин этадиган бўлсак, Ўзбекистон Давлати ҳам мустақилликни яъни давлат миллат эркини осонлик билан қўлга киритгани йўқ. Мустабид тузум исканжасидан ситилиб чиқиш йўлида озмунча захмат чекмадими дейсиз?

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...