среда, 5 сентября 2018 г.

ЁШЛАР МАМЛАКАТНИНГ ЭРТАНГИ ТАЯНЧИ


Ёшлик инсон келажагини белгиловчи имкониятлар палласи. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган давр ёшлик даври ҳисобланади. Умрининг шу босқичида ёшлар миллий умумбашарий қадриятларнинг мазмун моҳиятини идрок этиб, уларни амалда қўллаш кўникмасига эга бўлади.
ЮКСАК МАРРАЛАРГА ИНТИЛГАН – ВАТАН!

Маълумки, мустақиллик бизнинг онгу шууримиз, дунёқарашимиз, фикрлаш ва турмуш тарзимиздатуб ўзгаришлар ясади. Истиқбол шарофати билан жонажон мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла жавоб бера оладиган ҳуқуқий тизим яратилди десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, бу жараёнлар ўз навбатида Ўзбекистоннинг дунё миқиёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз ташқи сиёсатда ошкоралаик, очиқлик тамойилларига риоя этган ҳолда мафкуравий, диний ва бошқа қарашларидан қатъий назар, жаҳоннинг барча тинчликсевар мамлакатлари билан икки томонлама тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган ҳолда иш олиб бормоқда.
АРМИЯ ТИНЧЛИК КАФОЛАТИ
 
         Ватан ўз сарҳадлари тақдирини асл ўғлонларига топширади. Шундай экан, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ёшларим ватанпарварлик руҳида тарбиялаш армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат хокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бутунлай янги сифат босқичига кўтарилди. Шунингдек келажак авлод вакилларига катта ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни жисмонан бақувват маънан етук, шу билан бирга руҳи фикри соғлом иймон-эътиқодли, мард ва жасур ватанпарвар бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.
ЗАХРИ ҚОТИЛ – УМР ЗАВОЛИ


Она сайёрамиз аҳолисининг 3-4 фоизи гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилар экан. Бу заҳри қотил бугунга келиб дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал масалалардан бирига айланди. Эндиликда ана шу оғуга ирс қуйган уни истеъмол қилган инсонлар жиноятнинг 90 фоизи бевосита ва билвосита гиёҳвандликка бориб тақалар экан.
КИБЕРТЕРРОРИЗМ БАЛОСИ


Кун сайин тусланиб бораётган дунё қиёфаси ўзининг ранго-ранг янгилик ва кашфиётларини кўз-кўз қилмоқда. Инсон ақлу-заковати махсули бўлган бу ихтиролар бир зум ақлимизни шоширади. Мана энди “Кибертеррор” деган атама ҳам пайдо бўлди. Бу терроризмнинг яна бир янги кўриниши дегани. Тизимдаги маълумотларни ўғирлаш, ўзлаштириш ёхуд фуқароларнинг кредит карталаридан маблағларидан маблағларини ўғирлаб олиш, йирик ташкилотлар ёки жисмоний шахсларнинг шахсий компьютерига хавфли вируслар жўнатиш ва ҳоказо. Ана шундай бузғунчиликни амалга оширишга хизмат қилаётган бу иллат кибертерроризм дея эътироф этишмоқда.
ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТДИР


         Дунёнинг баъзи бир мамлакатлари минтақавий можаролар этник ва миллатлараро зиддиятлар, диний экстремизм, терроризм каби бало-қазолардан қанчалик азоб чекаётганини бугун барчамиз кўриб билаб турибмиз. Бу аянчли ҳол беқарорлик ҳукм сураётган давлатлар тараққиётига ғов бўлмоқда. Афғонистон, Сурия, Ироқ ... беқарорлик ўчоқлари рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Мисол учун Афғонистон Ислом Республикасини оладиган бўлсак, ўттиз беш йилдан бери нотинчлик ҳукм сурмоқда. Мамлакатдаги ҳарбий сиёсий вазият Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликка хавф солаётгани ҳам рост гап. Давлат бошқарувининг заифлиги, иқтисодиётнинг ночорлиги турли низолар туфайли у ерда қурол-яроғ ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси авж олган. Натижада Афғонистон давлати наркотик моддалар тайёрловчи етакчи мамлакат бўлиб келмоқда.
ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ
 

     Эндиликда шиддат билан ривожланаётган комуникация ва ахборот технологияларнинг тараққиёти турли хил ғоявий таъсирларнинг кучи ва имкониятларини янада оширмоқда. Пайдо бўлаётган турли кучлар ва бундан фойдаланган ҳолда мақсадлари йўлида танланган мамлакатни қарам қилиб олиш учун аввало ўша халқнинг қадим қадриятларига тарихи ва маънавиятига таъсир кўрсатишга интилмоқда. Айниқса интернет тармоғи орқали тарқатаётганн бўлмағур даъватлар, жозибали шиорлар остида киши онгини заҳарлашга қаратилган ёвуз ниятларни кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бу бузғунчилик ишларига тажовузкор кучлар энг аввало ҳали онги тўлиқ шаклланмаган ёшларни жалб қилаётгани ачинарли ва таўвишли ҳолдир. Биргина мисол, “Араб баҳори” деб ном олган қўзғолонда давлатларнинг 40-50 фоизини ташкил этган 15-30 ёшлилар ташкил этган.
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ

         Одам савдоси инсон қадр-қимматига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, унинг чегара танламаслиги, асосан ёшлар ва аёлларни домига тортаётгани барчада бирдек ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Афсуски, юртдошларимиз орасида ҳам пул, бойлик учун ана шундай жиноятларга қўл ураётганлар йўқ эмас. Улар гўзал ҳаёт, сердаромад иш ваъда қилиб, ишонувчан ва мавжуд қонун қоидалардан бехабар юртдошларимизни ўз тўрларига илинтиришаяпти. Мутасадди идоралар, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан доимий огоҳлантиришлар кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, фирибгарлар алдовига гув тушиб, бегона юртларда саргардон бўлаётганлар хануз учраб турибди.

  Surxondaryoda 75 ta mahallaning infratuzilmasi   yaxshilandi   Xalqimizda yaxshi bir an’ana bor, bayramlarga aholimiz uchun tuhfalar t...