пятница, 22 июня 2018 г.

SIL FAQAT OPKADAMI????

Ichki organlar va tizimlarning sil bilan kasallanishi odatda, boshqa kasalliklar va patologiyalarni bartaraf etish orqali aniqlanadi. Klinik korinish jarayonning ogirligiga va bakteriya tasir qilgan organ yoki toqimalarning joylashuviga bogliq.
Cилни даволаш муаммо эмас, фақат……
Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган муҳимроқдир. Зеро, сил касаллигининг олдини олиш имкони мавжуд. Бунга эришиш учун чини қишимиз, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашимиз самарали хисобланади. Ўз вақтида шифокор текширувидан ўтиш ва соғлигимизга эътибор касалликларнинг олдини олишга замин яратади. Бежизга айтишмаган, соғлигимиз ўз қўлимизда.....
ОНА ВАТАН САРҲАДЛАРИ

 Она Ватан сарҳадлари ... ана шу ердан юртимизнинг бепаён далалари, боғ-роғлари пирвуқор тоғларию обиҳаёт билан лиммо-лим тўлган дарёлари бошланади. Шу боис чегара постларининг ўзига хос кун тартиби, яшаш тарғи ва анъаналари бор. Чегарачиларнинг кун тартиби қатъий, улар бирор сония ҳам хушёрликни йўқотмайдилар. Ҳамиша зийрак ва огоҳ. Чунки юрт кенгликларидаги осуда ҳаёт чегарадан бошланишини улар яхши билишади. Маълум бир метр масофадан сўнг давлат худуди бошланади.
ЮРТ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА

  Ҳар тонг уйқудан уйғонар эканмиз, яна бир нурафшон тонгни соғлиқ-омонликда қаршилаганимизга шукрона айтамиз. Дарҳақиқат тинчлик улуғ неъмат. Бугунги ғоят мураккаб ва нотинч замонда яшаётган эканмиз, бунга амин бўламиз. Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган қалтис вазият, қолаверса дунёда давом этаётган низо ва қарама-қаршиликлар, тобора кенгайиб бораётган терроризм ва диний экстремизм хавфи бизда ҳам жиддий ташвиш уйғотмай қолмаяпди албатта.
ЮРТИН СОТГАН ЮРТ ФУРУШЛАР


Юртимизда Ислом динига бўлган эътибор мўмин-мусулмонларга яратилаётган шароитлар муқаддас динимизнинг софлигини сақлаб қолиш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бугун мусулмон олами, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаяпти. Эзгулик дини бўлган Ислом олам аҳлини тинчликка, ўзаро тотув ва хамжихат яшашга бағрикенгликка даъват қилади. Бироқ бу динни манфур ва ғараз мақсадлар йўлида фойдаланишга уринаётганлар ҳам афсуски йўқ эмас. 2017 йил 19 июл куни ҳуқуқ тартиботидоралари вакиллари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ халқаро террористик тўда аъзолари қўлга олинди.
ҚАРИНДОШИНИ ҚАРМОҚҚА ТУШИРГАН АЁЛ
 
Ўйлаб қоласан киши... Ўзи разилликка, қабиҳликка қўл уриб қавми-қариндошлари, оила аъзолари қолаверса халқи олдида юзи шувут бўлиб ўзга юртларда сарсону-саргардон бўлиб юргани етмагандай, ўзгаларни ҳам ана шу ботқоққа ботиришга уринаётган виждонсиз ор-номуссиз кимсаларни кўриб, эшитиб очиғи нафратланасан киши...
ҚОНУНЛАР – АДОЛАТ МЕЗОНИ
 
  Маълумки, ҳар қандай давлатда қонун устуворлиги муҳим аҳамият касб этади. Негаки, қонун адолат мезони. Бу меъзон бузилса ёки унга риоя этилмаса, билингки ўша жойда турли иллат томир ота бошлайди. Натижада ривожланишша тўсиқ бўлгувчи ножўя харакатлар пайдо бўлади. Шу боис буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ўзининг “Темур тузуклари” асарида давлат бошқариш тизимида қонун, қарор ва фармонлар ижроси адолат меъзонларига таянмоғини таъкидлаб “Куч адолатда”дир деган шиорга ҳамиша амал қилиб келган.
ВАТАН НОМУС – ВАТАН ОР ...
 
  Бугун дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар ҳам тобора кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Юзага келаётган мураккаб шароитда ядровий технологиялар ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалиш хавфи, қолаверса ўзаро қарама-қаршилик, сиёсий ва диний радикализм ва экстремизм, чегара ҳудудларимизга яқин худуларга турли хил можароларнинг давом этаётгани огоҳлик ва хушёрликни сергакликни талаб этади.
ПИНҲОНА СУХБАТДАГИ ХОИНЛИК

  Сир эмас бугун кўплаб ҳамюртларимиз ишлайман, пул топаман деб, дунёнинг тури давлатларига  кетишаяпти. Бироқ узоқ давлатларда қабиқ ва разил кимсаларнинг ёт ғояси таъсирига тушиб йўлини тополмай қолишаяпти. Сариосиё туманининг Дашнобод қишлоғидан бўлган Шохаббос Абдуллаев ҳам ота-онасига Россияга бориб ишлаб келаман деганида рози бўлишмагани тайин. Чунки, “ўз уйинг, ўлан тўшагинг” деб халқимиз бекорга айтмаган. Ўзга юртларда туриб ўз юртига хоинлик қилган нобакор фарзандин ватан ҳам ота-онасини, халқининг юзига оёқ қўйди.
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ


  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўплаб қўпорувчилик, хунрезликлар юз бермасдан туриб, бу хавфни илғаган ва жаҳон жамоатчилигини унга қарши биргаликда кескин чоралар билан курашишга даъват этган эди. Давлатимиз айни пайтда ҳам диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида изчил сиёсат юргизиб келмоқда. Буни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидан ҳам кўриш мумкин. Уларнинг ҳамкорликда жойларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва конституцион тузумга тажовуз қилиш билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олишга жиддий эътибор қаратаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Бугунги экологик муаммоларимиз.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ экологик муаммога долзарб муаммо сифатида қараб келинмоқда.Табиатни асраш энг аввало, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асрашдан бошланади.Узоқ йиллар инсоният табиатнинг бойлиги битмас - туганмас деган тушунча билан яшаб келди. Ваҳоланки, кейинги пайтларда инсон учун тоза сув, ҳаво ва ҳосилдор ерлар етишмаётгандек туйила бошлади.

  Surxondaryoda 75 ta mahallaning infratuzilmasi   yaxshilandi   Xalqimizda yaxshi bir an’ana bor, bayramlarga aholimiz uchun tuhfalar t...