воскресенье, 25 марта 2018 г.

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

Ҳозирги кунда, диний экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар ўз сафларини кенгайтиш мақсадида турли усулларни қўлламоқдалар. Жумладан, улар кўпинча ҳали мавкуравий жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган ёшларга диний таълим бериш ниқоби остида, ҳар хил алдов йўллари билан ўзларининг қўпорувчилик ғояларини сингдириб, кейинчалик давлатимизда нотинч вазиятни юзага келтириш орқали, ўзларининг диний давлат қуришга бўлган уринишларини амалга оширишда фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқдалар. Ачинарлиси ана шундай алдовларга учганлар орасида ватандошларимиз ҳам бор.
ТАРАҚҚИЁТ ЗАВОЛИ

 Сайёрамизда тобора хилма-хил шакл ва таҳдидли даражалар акс этаётган мамлакат ҳам, жой ҳам йўқ. Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, терроризм, диний ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг доимий ҳамроҳи бўлиб, ҳозирги замоннинг энг хавфли ва олдини олиб бўлмайдиган ижтимоий-сиёсий ҳодисалари жумласига киради. Бугунги кунда терроризм муаммоси бутун дунёда энг долзарб, кўп муҳокама этиладиган муаммолардандир.
Жамият барқарорлигига таҳдид

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари қонун асосида белгилаб қўйилган. шу сабаб мамлакатимизда диний бағрикенглик соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек Конституцияда диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди, деб ҳам ёзилган.
Тинчлигимиз йўлида

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда диний эксремизмнинг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирлар белгиланди. Унда диний-экстремизм фаолиятига адашиб жалб қилинган шахсларни огоҳлантириш, уларнинг осойишта ҳаётга қайтишлари учун ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек жамиятда ушбу тоифадаги шахсларга инсонпарварлик муносабатларини шакллантиришлар киритилган. Бунинг натижасида 16 мингдан зиёд киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари "қора рўйхати"дан чиқарилган.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...