понедельник, 24 декабря 2018 г.

Болажонларга қувонч улашиб
Аҳолининг барча қатламларини жтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг турмуш даражасини юксалтириш борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.  бу ишларнинг самарасини эса ҳаётимизда акс этмоқда.

Айниқча куни кеча Сариосиёда 104 нафар божаонлар Президентимизнинг ғамҳўрлигини ич-ичидан ҳис қилди.  Сабаби уларнинг суннат тўйлари катта тантана билан ўтказилди.
Тумандаги “Ўзагролидер” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида ташкил этилган тадбир “Сардор” тўйхонасида бўлиб ўтди. Тантана болажонларнинг шодонлиги билан ўзгача тус олди.  Айниқса бахтли дамларда уларнинг ёнида бўлган ота-оналари, яқинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, фахрийлар уларнинг қувончига шерик бўлди.
 Шу куни суннат қилинадиган болаларга кийим-кечак, тўйбола сарполари ва бир бошдан қўй ҳадия қилинди.
Мастура Ҳамроева

Икром Амирқулов олган сурат

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...