четверг, 18 октября 2018 г.

Диний экстремизм ва фундаментализм
         Маълумки, мамлакат ва жамият хавфсизлиги азал-азалдан давлатнинг асосий масалаларидан бири бўлиб келган. Айниқса мамлакатимиз истиқлолга эришгач, хавфсизликни таъминлаш вазифаси долзарб аҳамият касб эта боради.


Чунки дунё майдонида қалқиб чиқган терроризм ва диний экстремизм каби иллатлар, ёвуз ниятни кўзловчи оқимлар ўзга давлатларнинг ривожланишига таҳдид солиш ва бу орқали дунёга ҳукмронликка эришишга интилмоқда. Мақсадларини амалга ошириш йўлида эса ҳар қандай усулан фойдаланиб, инсонлар онгини заҳарламоқда. Чунки мафкура полигонлари бу инсон онгидир. Унда синаш учун қўйилган ғоя агар қалбдан жой олса, инсонни маълум мақсад йўлида ҳаракатга келтиради. Бугунги глобаллашув жараёни фан техника асри инсон онги ва қалбини синовдан ўтказмоқда. Эндиликда ёвуз мақсадли кимсалар, ақидапараст кучлар ёт ғояларни инсон онгига қўйишга ва бу билан маълум мамлакатларинг ичида тарқоқлик, бошбошдоқликни келтириб чиқаришга ва шу билан ҳокимият тепасига келишга интилишмоқда. Ҳудди шу каби бизнинг озод ва обод Ватанимизнинг тинчлиги, осойишталигини кўролмайдиган баъзи кучлар мамлакат барқарорлигига раҳна солишга ҳаракат қилаётганлари ҳам афсуски йўқ эмас. Ана шундай кучлар шубҳасиз диний экстремизм ва фундаментализмдир.
         Диний экстремизм баъзи диний ташкилотлар ёки айрим диндорларнинг жамият қонун-қоидаларига мос келмайдиган мафкураси ва фаолиятидир.
         Йундаментализм эса кенг маънода – муайян таълимот ақидаларининг ўзгармаслигини эълон қиладиган, эътиқодини ақл далилларидан устун қўядиган, илоҳий китоблардаги ваҳий қайси маънода баён этилган бўлса, шу маънода қабул қилинишини талаб этадиган айни вақтда уларни мажозий маънода талқин этишга ҳар қандай уринишларни рад этадиган, дин асосларини оғишмай бажаришни қаттиқ талаб қиладиган ижтимоий мафкуравий диний йўналишдир.
         Шундай экан биз бу иллатларга асло лоқайдлик билан муносабатда бўлмаслигимиз, чуқур билим ва онгу-тафаккуримиз билан оқилона баҳолашимиз ва қарор қабул қилишимиз, хавфсизлигимизни таъминлаш чора тадбирларини юқори даражада амалга оширишимиз лозим.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...