четверг, 18 октября 2018 г.

Армия – давлат таянчи, тинчлик кафолати
Мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳар бир давлат учун устувор вазифа саналади. Шу боис юртимизда ҳам бу масала жиддий масала сифатида қаралиб келинади.


Эндиликда Қуролли кучлар тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар негизида ҳам бу ўз аксини топган. Замонавий ихчам профессионал миллий армия шаклланди. Қуролли кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб, бугун армиянинг нуфузи ошди, ҳарбийда хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг эзгу орзусига айланиб улгурди. Ватан сарҳадларини қўриқлашни ёшлар ўзига шараф деб билади.
Дарҳақиқат Она Ватанни ҳимоя қилиш азалдан-азал эр йигит учун катта шараф ҳисобланган. Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли хизматга чақирув хусусида гапирадиган бўлсак, ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар ўртасидан чегара қўшинларида хизмат қилишга лаёқатли йигитларни саралаб олишга алоҳида эътибор қаратилади. Энг аввало соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, интелектуал салоҳияти ҳам комиссия назоратидан четда қолмайди. Ҳар томонлама ва ҳар жиҳатдан юқори бал олган йигитларнинг ичидан сараланиб, чегара қўшинларида хизмат қилиш лаёқатига эгалари муносиб деб топилади. Бу эса жанговор сафларга нафақат жисмонан соғлом ва бақувват, балки интелектуал салоҳияти юксак, чинакам ватанпарвар ёшларнинг ортишини таъминлайди.
С. Шобердиев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...