четверг, 18 октября 2018 г.

Хиёнатни эмас – диёнатни кўзлаган халқим!
Бугун экстремизм ва терроризм балоси дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал масалалардан бирига айланди. Бу борада Ўзбекистон давлати ҳам қатор минтақавий ташкилотлар доирасида бу иллатга қарши курашишга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмоқда. Уни бартараф этиш масалаларига оид сиёсий-ҳуқуқий хужжатлар БМТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доираларида имзоланган.
Ҳозирда Ўзбекистон БМТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган асосий хужжатларини ратификация қилган. Эндиликда Ўзбекистон АҚШ, Россия, Хитой, Марказий Осиё давлатлари билан халқаро терроризмга қарши курашда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, ўз навбатида жамиятимизда ҳам диний экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалмаслигининг олдини олишда профилактика тушунтириш ишлари савиясини ва таъсирчанлигини тизимли равишда кучайтириб бориш бугунги куннинг асосий вазифасига айланди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат ва фуқаролик жамиятининг самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилган бўлиб, давлат амалдаги қонунларимизга зид равишда конституцион тузумга қарши гуруҳларнинг фаолиятини ўз вақтида аниқлаб улар фаолиятига чек қўймоқда. Алданиб оқимга кириб қолган шахс ўз вақтида хатосини англаб етиб, пушаймон бўлса ва жиноятни очишда ёрдам берса, жиноят кодексининг 2442 моддасига кўра, жавобгарликдан озод этилади. Бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишлари ОАВ, Интернет, теле-радио дастурлардаги чиқишлар, ўқув даргоҳларида, маҳалла фуқаролар йиғини, турли ташкилот ва корхоналарда маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Олимлар ва уламоларимиз соҳа мутахассислари томонидан ақидапарастларнинг турли найрангларини фош этувчи қўлланмалар нашр этилиб, аҳолининг кенг қатлами ичида тарқатилмоқда. Чегара ҳудудларида доимий равишда ташкил этилаётган учрашувларда даъватчиларнинг сохта даъволарини далиллар билан исботлаб, айниқса ёшларни алдовларга учмасликка чақиришмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида жамиятимизнинг маънавиятини юксалтириш, аҳолини ёт ва сохта диний ғоялар таъсиридан сақлаш, хушёрлик ва огоҳлик каби эзгу мақсад мужассам. Бу каби улуғ мақсадлар юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Зеро, хиёнат эмас диёнатли ишлар кишини улуғворлик сари етаклайди.
С. Шобердиев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...