четверг, 18 октября 2018 г.

Бойлик эмас – тинчлик керак...
         Она юрт, мўътабар тупроқ шу заминда яшаётган ҳар бир киши учун ниҳоятда азиз ва муқаддасдир. Гўзал ва бетакрор Ўзбекистонимизнинг эртаси порлоқ. Буни бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хайрли ва савоб ишлар исботлаб турибди. Ана шу заминда яшаб тер тўкиб, унинг эртанги истиқболига муносиб ҳисса қўшиш Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз.


Бугун қайси жабҳани олиб қараманг, соҳа ва тармоқларда янгиланиш, бунёдкорлик ишлари авжида. Мақсад эса битта: Халқнинг фаровонлиги-ю тинчлигини таъминлаш. Бироқ шу жараёнларни кўзи билан кўраётган африм юртдошларимиз шарт-шароитларга қаноат қилмай олис юртларга бойлик тўплаш илинжида сафарга отланаётгани ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бугун Туркия, рооссия, Дубай, корея сингари мамлакатларда ишлаш учун кетган минглаб ҳамюртларимизни, маҳалладошларимизни учратиш мумкин. Аммо уларнинг ҳаммаси бойиб кетаётгани йўқ. Аксинча айримлари ўзга юртларда сарсон – саргардон бўлишаётгани ҳам айни ҳақиқат. Энг ачинарлиси, эркаклар орасида аёлларнинг ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Оиласидан бола-чақаси меҳридан кечиб, тўрт сўм пул топаман дея не бир аҳволга тушаётган хотин-қизлар тақдири ўтмишда эмас, ҳозирги замонда рўй бераётгани ҳам рост гап. Бойлик топаман дугоналаримдан узиб кетаман деган хом-хаёлларга берилиб, бегона юртларда қийналган хотин-қизлар қисмати ҳақида кўп ва хўп эшитаяпмиз. Қисматга йўилган бу воқеаларнинг содир бўлишига аслида қисмат эмас, ўзлари сабабчи бўлаяпти десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, кимларнингдир алдовига, ёлғон ваъдасига ишониб чет давлатларга бориб қолаяпти. Охир оқибатда эса қийин аҳволга тушиб қолиб, кимларнидир айбдор санашади. Натижада ўзи ҳам ўзгалар ҳам сарсон.
Узоқ сафарга отланишдан олдин энг аввало ўша юрт ҳақида озгина бўлса-да, маълумотга эга бўлмоқ фойдадан ҳоли бўлмайди. Шарт-шароитлар ҳаида тушунчага эга бўлиш лозим. Шундагина босаётган қадамимиз тўғри ёки нотўғри эканилигига ишонч ҳосил қиламиз. Чунки бугунги шиддат билан одимлаётган давр ҳар биримиздан хушёрлик ва огоҳликни талаб этмоқда. Биргина нотўғри босилган қадам инсонни тубсиз жарлик сари етаклаши шубҳасиз. Шундай экан ҳар биримизнинг босган қадамимиз ёмон йўлларга эмас, тинчлик ва хотиржамлик сари етакласин.
С. Шобердиев   


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...