четверг, 18 октября 2018 г.

Интернет: имконият ва хатар...
         XXI аср техника асри дея эътироф этилмоқда. Виртуал оламнинг кенг имкониятларидан устамонлик билан фойдаланаётган айрим кимсалар, қабиҳ мақсадларда манфур ишларни осон ва тез амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. Эндиликда интернет сайтларида қўпорувчиликни, бузғунчиликни, аҳлоқсизликни кенг тарғиб этаётган турли хил сайтлар сони йил сайин ортиб бораётгани ташвишли ҳолдир, албатта.

         Бугун Интернет орқали ҳар хил маълумотлар, шов-шувли хабар ва воқеалар дунёнинг исталган нуқтасига бир зумда етиб бормоқда. Бироқ бу тарқатилаётган хабар ва маълумотлар нечоғлик тўғри эканлиги ҳамма вақт ҳам тўғри бўлмаслиги ҳаммамизга аён. Ғаламус кимсалар ўзининг ёлғон хабарлари орқали ёшларни ўз тузоғига илинтиришга ҳаракат қилмоқда. Улар ўзларини гўёки дўст деб уларни тўғри йўлдан чалғитмоқда. Динни ниқоб қилиб турли оқимлар сафига чорламоқда. Аслида у кимсаларнинг дин ҳақида заррача маълумотга эга эмаслиги яққол намоён бўлиб қолмоқда. Ёшларимиз эса ёлғон ваъда ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиб ҳаётларини барбод этишаётгани ҳам бор гап. Шундай экан, ҳар биримиз ён-атрофимизда рўй бераётган воқе ва ҳодисаларга теран нигоҳ билан боқиб, ҳар бир воқеликка реал кўз билан қараб, онгу-муносабатимизни тўғри йўналтирмоғим лозим. Интернет тармоқларидаги сайтлардан тарқатилаётган хабарларни тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўрмоғимиз керак. Интернет гарчан қулайликлар яратса-да, бироқ ундан тўғри мақсадда фойдаланиш фойдадан ҳоли эмас. Акс ҳолда ғараз мақсадли кимсалар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолиш ҳам шубҳадан ҳоли эмас.  

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Surxondaryoda 75 ta mahallaning infratuzilmasi   yaxshilandi   Xalqimizda yaxshi bir an’ana bor, bayramlarga aholimiz uchun tuhfalar t...