четверг, 18 октября 2018 г.

Дунёвийлик - даҳрийлик эмас...
         Маълумки, Ўзбекистон давлати мустақилликнинг илк кунлариданоқ, ўзининг динга муносабатини аниқ ва қатъий белгилаб олган. Давлатнинг динга муносабати “Инсон динга эътиқодсиз яшаш олмайди”, “Дунёвийлик – даҳрийлик эмас” деган аниқ тамойиллар асосида белгиланди. Бу тамойил бош қомусимизда ҳам “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ҳам ўзининг ҳуқуқий ифодасини топган. Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 2238 диний ташкилот фаолият олиб бормоқда. Улардан 2064 таси исломий, 157 таси христиан ва 8 таси яхудийлардир. Диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлигидан қатъий назар, фаолият борасида бир хил ҳуқуқга эгадир.


Ушбу диний ташкилотларнинг эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Республикамизда мавжуд динлар орасида Ислом динининг мавқеи катта. Фуқароларнинг 94 % ислом динига эътиқод қилади. Шу боис ислом дини давлатимиз туб халқларининг тарихига, ўтмиш меъросига, маданиятига, руҳиятига чуқур сингиб кетган. Ислом дини қадриятлари мамлакатимизда рўй бераётган маънавий янгиланиш жараёни ва миллий ғоя мезони шаклланишининг энг муҳим омилларидан биридир. Афсуски, комуникация ва информацион технологияларининг тез суръатларидаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлди. Геосиёсий мақсадларга бўйсиндирилган, инсон қалби ва онги учун курашларининг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса бу борада дин омилидан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Аксарият ҳолатларда ушбу кураш қуролли тус олиб, кўплаб халқларнинг бошига фожеали кунларни солмоқда. Сўнгги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида, хусусан яқин Шарқ мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тузилмалар томонидан исломий давлатлар тузум шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда. Оқибатда Ироқ, сурия, Ливия каби аслида улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакатлар чуқур ижтимоий – сиёсий иқтисодий таназзулга тушиб қолмоқда. Қонли фожеалар туфайли ушбу давлатлар ялпи ички махсулотининг ўсиш суръати кескин пасайиб кетмоқда. Ишсизлик оммавий тус олган. Энг дахшатлиси Ироқ ва Сурия давлатлари худудида террорчи гуруҳлар авж олган. Террорчилар ушбу мамлакатларда оммавий қатл, гаровдагиларни қийнаб ўлдириши хотин-қизларни зўрлаш ёки уларни қул қилиб сотиш каби жирканч иллатларни намоён этмоқда. 

С. Шобердиев    

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...