четверг, 18 октября 2018 г.

ИНТЕРНЕТ МАДАНИЯТИ

         Бугун тезкор ахборот асрида яшаяпмиз. Ахборот олами эса янада бисёр. Айниқса интернет тизимидан тарқалаётган маълумотлар эса дақиқада дунё саҳнасига етиб боради.


Ана шу маълумотлардан ахборотлардан тўғри фойдаланиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бу ерда албатта интернет маданиятига амал қилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Интернет маданияти – интернет орқали фойдаланувчиларнинг мулоқот, ахборот олиш ва фойдаланиш маданиятидир. Думакки, ҳар бир инсон интернетдан мазмунли фойдаланиши лозим. Маълумки, интернет тармоғидан жуда кўп, чекланмаган миқдорда маълумотлар мавжуд бўлиб, улар инсонга салбий ҳамда ижобий таъсир қилиши кучига эгадир. Шундай экан, ҳар бир ўқувчи интернетдан фойдаланиш жараёнида ахборот хавфсизлигига риоя қилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сир эмаски, бугунги кунда интернетдан фойдаланиш маданияти ниҳоятда катта. Шу боис баъзи бир ёшларимиз бундан оқилона фойдаланмай баъзи турли хил кераксиз сайтларга кириб вақтларини беҳуда сарфламоқда. Натижада улар бўлмағур ахборотлар билан онгини заҳарлашмоқда. Маълумотларга кўра, бугунги кунда интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти ёшлар эканлиги маълум бўлмоқда. Шундай экан, бу ёшларнинг тиғиз ахборот бозорларидан умуммиллий манфаатларига хизмат қиладиган, унингтараққиётига ёрдам берадиган ахборотларни танлаб билишга угдаши, этник, урушни тарғиб қилувчи, порнография каби иллатлар соғлом ва ақли расо таффаккурга раҳна солмайди.  

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...