четверг, 18 октября 2018 г.

Истиқболга интилган Ватан!
         Мамлакатимизда юрт бошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизида инсон манфаатларини таъминлашдек буюк мақсадлар ўз ифодасини топган. Қайси соҳани олманг ёхуд қайси тармоқга назар ташламанг барча-барчасида замонавий янгигиланишларга гувоҳ бўласиз. Бугун шиддат билан ҳамнафас қадам ташлашга чорламоқда.


Дунёнинг илғор ва ривожланган давлатлари иш тажрибасидан ўрнак олиб, мустақил мамлакатимизнинг эртанги тараққиётини янада ривожлантириш масаласи ҳукуматимиз олдида турган энг муҳим долзарб масалалардан биридир. Ана шу мақсадларни кўзлаган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам кўплаб давлатлар лаҳбарлари билан ўзаро шартномалар имзолаб, Ватанимиз равнақи йўлида халқимизнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш борасида қатор қонун ва қарорлар қабул қилмоқда. Бу эзгу мақсадлардан кўзланган ният эса Ўзбекистон давлатининг дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашига қаратилган. Айниқса ёшлар масаласига оид вазифаларда келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш баркамол авлод тақдири устувор взифалар сирасига киритилди. Негаки, ҳар қандай давлатнинг эртанги ривожи унинг келажак тараққиёти бевосита униб ўсаётган ёшларни таълим – тарбияга, интеллектуал салоҳиятига боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис давлатимизда ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилган ҳолда чора-тадбирлар режаси ишлаб, самарали ишлар йўлга қўйилган. Мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей ҳамда коллежд ва олий ўқув юртларида амалга оширилаётган ислоҳотлар фикримиз тасдиғидир.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...