четверг, 26 июля 2018 г.

Вилоят ҳокими “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази ҳамда “KarvonSaroy” меҳмонхонаси фаолияти билан танишди.
 
Хабарингиз бор, Термиз шаҳрида ташкил этилган “Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари билан қўшни давлатлар ишбилармонлар доирасининг ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда ўзига хос дўстлик кўприги вазифасини ўтамоқда.

Бугун вилоятимиз ҳокими Баҳодир Пўлатов хорижлик  тадбиркорлар учун бу ерда яратилган қулайликлар билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу замонавий марказ ҳамда унинг негизида ташкил қилинган “KarvonSaroy” меҳмонхонасига ташриф буюрди.
Ташриф асносида марказдаги божхона терминали биноси, маҳсулотларни сақлаш омборхоналари, шунингдек, шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган тўрт юлдузли меҳмонхона фаолияти билан танишилди.
“Termiz Cargo Centre” халқаро логистика маркази хорижлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш, тижорат ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланиб, марказдаги логистика, меҳмонхонадаги сервис хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...