четверг, 26 июля 2018 г.

КЎМИР САНОАТИ САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА
Маълумки, Сариосиё туманидаги “Шарғун кўмир” акциядорлик жамияти вилоят саноатида етакчи ўрин тутади. Ҳозирда бу ерда “China Railway Tunnel Group” (CRTG) компанияси билан ҳамкорликда модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Вилоятимиз ҳокими Баҳодир Пўлатов амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик ишлари, инвестицион лойиҳа ижросининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюрди.
Геологларнинг хулосасига кўра, мазкур конда 33 миллион тоннадан зиёд тошкўмир заҳираси бор. Ташриф давомида вилоятимиз ҳокими бу ерда ишлаб чиқарилаётган кўмир ва кўмир маҳсулотлари турлари, хорижлик ҳамкорлар ва маҳаллий ишчи-ходимлар учун яратилган муносиб меҳнат шароитлари, эски 10-шахтанинг ёпилиб қолган 1500 метр масофадаги қисмини тозалаш, яна қўшимча кўмиргача бўлган 2227 метр туннел қисмини қазиш билан боғлиқ кўзда тутилган ишлар билан танишди.
Бунёдкорлик ишлари якунига етказилгач, кўмир қазиб олишни бошлаш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, хориждан энг замонавий, юқори самарадорликка эга бўлган кўмир қазиш ускунасини олиб келиш режалаштирилган. Натижада бу ерда ишлаб чиқариш қуввати йилига 900 минг тоннагача етказилади, қўшимча 450-500дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Ташриф якунида конни модернизация қилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга узлуксиз етказиб беришни самарали ташкил қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
 Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...