четверг, 26 июля 2018 г.

ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧРАШУВИ
Вилоят ҳокимлигида тадбиркор ва фермерларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, назорат қилувчи органлар, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Мулоқот аввалида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонларнинг эркин фаолият кўрсатиши учун яратилган имкониятлар, давлат томонидан берилган кафолатлар, соҳа ходимларининг юрт тараққиёти, аҳоли фаровонлигини юксалтиришдаги муносиб ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Шунга қарамай, айрим ҳолатларда тадбиркорлар билан ишлаш, уларнинг масаласини ўз вақтида ҳал этиш ёки сўровига жавоб бериш борасида ҳам сансалорлик, эътиборсизликка йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.
Жонли ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда тадбиркор ва фермерлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан тўғри мурожаат қилдилар. Уларнинг муаммоси ёки сўрови нима сабабдан ижобий ҳал этилмаётганига мутасаддилардан изоҳ сўралди.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммо ва таклифларнинг асосий қисми шу ерда ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди, ижроси назоратга олинди.
- Ҳам ўзи, ҳам давлат манфаати учун янги ғоя ва ташаббус билан чиқаётган ишбилармонга кўмак бериш, уни қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбар, мутасаддининг бугунги кундаги энг муҳим вазифаси бўлмоғи лозим - деди вилоят ҳокими учрашув якунида.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...