четверг, 5 апреля 2018 г.

Роҳиб Лаокоон Зартепада

Термиз археология музейидан кўплаб антик даврга оид кўплаб топилмалар ўрин олган мана шундай экспонатлардан бири Лаоко́онт ёки Лаокоон (қадимий грек. Λᾱοκόων) бўлиб,юнон мифологиясига кўра Троя шаҳри мажусийларнинг роҳиби бўлган.


1506-йилда Рим шаҳрида яшовчи Ф.де' Фреддининг узумзоридан ҳали – ҳануз барчани ҳайратлантирувчи афсонавий “Лаокоон” ҳайкали топилади. Католик черкови бундан хабар топгандан сўнг де' Фреддини бир йиллик барча солиқлардан озод қилади бунинг эвазига ушбу хайкални беришни сўрайди ва бунга эришади ҳам. Ватикандаги “ҳайкаллар уйида”  архитектор Дж.ди Сан Галло томонидан ушбу топилма учун алоҳида махсус жой ишланган. Браманте томонидан биринчи марта шам эритмасидан қолип олиниб бронзадан ҳайкалнинг биринчи нусҳаси ясалган. Жакоппо Сансовило ва Микеланжелолар томонидан бу ноёб топилма тўлиқ ўрганилаб  ҳайкални фақатгина мармардан ясалмаган деган хулосага келишди.
Уйғониш  даврида Италияда буюк кашфиётларидан бири “Лаокоон ва илонлар билан кечган олишув ва ушбу воқеага сабабчи унинг ўғиллари, (Ватикан, Римда жойлашган) машҳур ҳайкал эди. Ҳайкал шоирлар ва ҳайкалтарошлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. Бир неча давлатларда турли кўринишларда тасвирланган Лаокоон ҳайкалининг бир неча версиялари ҳам мавжуд бўлиб, улар ичида алоҳида маҳобати билан инсонларни ўзига мафтун этадиган Қўшма Штатлардаги миллий галерея музейида ўрин олган хайкалларни мисол этишимиз мумкин[1]. (Вашингтон).
Шуни алоҳида таькидлаш лозимки эллин маданиятининг таьсири асосида Қадимги Бақтрия ерларида шу каби моддий ашьё манбалари кўплаб учраши табиий. Сабаби Юнон ва Бақтрия маданияти бир бўлиб, янги ўзига ҳос маданиятга айланган эди бу ҳайкалча эса бунинг ёрқин далилидир.
Жумладан милодий 3-4 асрларга оид Зартепадан топилган Лаокоон  ҳайкалнинг  ўлчами қуйидагича:  14,5х7см бўлиб, ҳайкалча қизғиш жигарранг лойдан ясалган ҳамда оловда пиширилган. Боши ва ўнг қўли  сақланмаган. Илон билан олишаётган танаси бақувват афсонавий қаҳрамон эканлигидан дарак беради. Илон унинг чап оёғини ўраб, бел қисмидан чақишга ҳаракат қилмоқда. Қаҳрамон чап қўли билан илон бўйин қисмини маҳкам ушлаб турибди. Зартепадан топилган ушбу ҳайкалча тўлиқ формада сақланмаган. Бундан ташқари яна кўплаб турли кўринишдаги хайкалларнинг Зартепадан топилиши шундан далолат беради-ки, айнан ушбу манзилгоҳда маданий ҳаёт юксак тараққий топганлигидан далолатдир. Қадимда Сурхон воҳаси турли маданиятлар чорраҳасида жойлашган  шу туфайли ҳам кўплаб халқларнинг моддий маданиятини акс эттирувчи топилмалар кўплаб учраши маҳаллий ва хорижий меҳмонларни ўзига жалб этмоқда.
Зартепа

Кушон подшолиги даврида воҳанинг марказий шаҳри, милоддан аввалги 1-асрда асос солинган, милодий 6-аср охирига қадар мавжуд бўлган. Бу шаҳарнинг Кушон подшолиги даврида қандай номланганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Зартепа Ангор марказидан жанубий тарафда Катта Ўзбек автомобил йўлидан 1 км жануби-ғарбий томонда жойлашган. Илк бора 1949 йилда археолог Л. И. Альбаум томонидан аниқланган. Умумий майдони 17 гектарга тенг. Шаҳар тўғритўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, икки қисмдан яъни ички шаҳар ва арки аълодан иборат. Майдони 15 гектарни ташкил этган асосий шаҳар қисм ҳар томондан буржлар билан мустаҳкамланган мудофаа девор билан ўраб олинган. Зартепада ҳар бир ўртаҳол шаҳарлик турар жойи 10-12 хонадан, шаҳарлик зодагонлар хонадони  20 дан ортиқ турли ҳажмдаги бинолардан иборат бўлган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...