воскресенье, 25 марта 2018 г.

ТАРАҚҚИЁТ ЗАВОЛИ

 Сайёрамизда тобора хилма-хил шакл ва таҳдидли даражалар акс этаётган мамлакат ҳам, жой ҳам йўқ. Тадқиқотчи олимларнинг фикрича, терроризм, диний ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг доимий ҳамроҳи бўлиб, ҳозирги замоннинг энг хавфли ва олдини олиб бўлмайдиган ижтимоий-сиёсий ҳодисалари жумласига киради. Бугунги кунда терроризм муаммоси бутун дунёда энг долзарб, кўп муҳокама этиладиган муаммолардандир.


1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида кишилар қурбон бўлган бир нечта портлатиш содир қилинди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов терроризм, экстремизм ва уларни озиқлантириб турган наркобизнес фақат Ўзбекистонда ёки Марказий Осиё минтақасида эмас, балки бутун жаҳонда хавфсизликка таҳдид солиб келаётганини кўп таъкидлаган. Юртбошимиз 1993 йилдаёқ БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида бу ҳақда бонг уриб, Ўзбекистоннинг бу борадаги мавқеини баён этганди. “Ўзбекистон экстремизмни, терроризмни, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қатъиян қоралайди”,-деганди.
Экстремизмнинг сиёсий ва диний кўринишлари яққол ажралиб туради. Сиёсий экстремизм намояндалари ўзларининг ғаразли мақсадига эришиш учун куч ишлатиш усулларидан фойдаланиб, мавжуд сиёсий тузилмаларнинг барқарор фаолият юритишни бузиш ва йўқотишга ҳаракат қилади. Бу йўлда экстремистлар ва экстремистик ташкилотлар “демократия” ниқоби остида баландпарвоз шиорлар, чақириқлар билан чиқиб, террорчилик ва партизанлик ҳаракатини қўллаб-қувватлайдилар, қонунга риоя этмаслик, иш ташлашлар, тартибсизликлар чиқаришга уринадилар, одамнлари гиж-гижлайдилар, террор қилиш усулидан фойдаланадилар.

Экстремизм хавфи ҳақида “ Биринчи Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида шундай таъкидлайди: “Аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра. Улар сиёсий зкстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник, миллатлараро, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик асосидаги зиддиятларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади”.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...