воскресенье, 25 марта 2018 г.

Жамият барқарорлигига таҳдид

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари қонун асосида белгилаб қўйилган. шу сабаб мамлакатимизда диний бағрикенглик соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек Конституцияда диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди, деб ҳам ёзилган.


Ушбу қомусий қоида 1998 йил 1 май куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ҳам ўз ифодасини топган. Ҳатто қонуннинг 23-моддасида виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдорлар, диний ташкилотлар хизматидагилар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тарзда жавобгарликка тортилишлари ёзиб қўйилган.
Аммо шунга қарамай муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни  амалга оширишга уриниш ҳаракатлар содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Диний экстремизмнинг салбий оқибатлари, жамият ҳаётига хавф солиши ҳеч кимга сир эмас. Чунки, унинг мақсади кишиларни диннинг асл моҳиятидан чалғитиб, улар онгида динни кескин ва мутаассибликка хос ҳаракатлардан иборат қилиб шакллантиради. Биламизки террорчи деганда  одатда онги заҳарланган, фанатизмга берилган, ўзи қиладиган жиноий ҳаракатига ўзи жавоб беролмайдиган, қиладиган ҳаракатини англамайдиган, кимнингдир ёвуз ниятини бажарадиган ижрочи кимса, деб қараш керак. Одамларнинг жонига қасд қилиш, ўлдириш, тазйиқ остига олиш, аҳолини ваҳимага солиш, тинч аҳолини гаровга олиш каби ҳолатлар ва бошқа сиёсий-диний ёки фанатик мақсадларда уюштирилган жиноятлар терроризмнинг бир кўринишидир. Шундай экан, ушбу тушунчаларнинг асл мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиш ниҳоятда муҳим.
Тарихдан маълумки, Амир Темур ислом динини  ўзига хос мутаасибликдан ҳоли, эркин тушунган. Унинг комил эътиқоди бошқа динларни рад этиш ҳисобига бўлмаган. Бу жиҳатдан у фақат ўз асри, балки ҳозирги замон кишиси учун хам намунадир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз. Хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса бўлсин, ҳар бир ўзбек нимагаки муносабат билдирмасин, уни беихтиёр яратгувчининг номи билан боғлайди”, деган эдилар.

Шундай экан, виждон эркинлиги кенг таъминланган бир шароитда динни ниқоб қилиб, халқнинг онгини заҳарлаш, фикрини чалғитиш кўрнамакликнинг ўзидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...