понедельник, 15 января 2018 г.

ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Заминимизда бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган. Улар қолдирган бой маънавий-маданий меросга халқаро майдонда қизиқиш жуда катта. Юртимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Соҳани ривожлантириш йўлида
Қисқа давр мобайнида Ўзбекистонда туризм салоҳиятини комплекс ривожлантиришга қаратилган 16 норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 2-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони туризм тармоғини жадал ривожлантиришни таъминлаш, унга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, минтақаларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишда муҳим омил бўлди.

Юртбошимизнинг 2017-йил 16-августдаги “2018-2019-йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Қарорга кўра, 2018-2019-йилларда соҳа олдида турган муҳим масалалар ечимига бағишланган алоҳида дастур тасдиқланди ва унинг тўлиқ ижросини таъминлаш ва соҳада олиб борилаётган ишларни идоралараро мувофиқлаштириш мақсадида туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши ҳам тузилди.
Сайёҳлар кўлами кенгаймоқда
Ўтган йилга назар ташласак, қарийб 1 миллион 800 минг сайёҳ юртимизга келган. Бу 2016-йилга нисбатан 17 фоиз кўпдир. Мамлакатимизда сайёҳлик хизматлари экспорти ҳам 17 фоизга кўпайиб, 1 миллиард 86 миллион долларни ташкил қилди. Давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги сайёҳлик ёналишлари ташкил этиш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини кенг тарғибот қилишга қаратилган дастурлар қабул қилинди.

Вилоятимиздаги  ўзгаришлар
Мақсадли вазифалар ҳамда устувор ёналишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. Ушбу қўмитанинг вилоят бўлимида қисқа муддатда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
 Вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш комплекс дастури режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда умумий қиймати 70,0 млрд. сўмлик 47 та лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Ўтган йилда вилоятда 6 та  меҳмонхона ва 3 туроператорлик фаолияти билан шуғулланувчи сайёҳлик ташкилотлари иш бошлади.Термиз шаҳрида "Термиз" хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати 250 млн.сўмлик мехмонхона хизматини кенгайтириш лойиҳаси, "Олтин воҳа универсал сервис" МЧЖ томонидан умумий қиймати 600 млн.сўмлик мехмонхонани реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилди. Шунингдек, Бойсун туманида "Фирдавс" хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати 135 млн.сўмлик меҳмонхона хизматини ташкил этиш лойиҳаси асосида  51 та янги иш ўринлари яратилди.
Бу каби ишлар натижасида вилоятимизга ташриф буюраётган саёҳлар сони ортиб бормоқда. Айтиш керакки бир йил давомида  49 мингдан ортиқ хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ортган.
Туристлар учун янги йўналишлар
Янги сайёҳлик йўналишлари тақдим қилиш борасида Термиз-Денов, Термиз-Бойсун ва Термиз-Музработ маршрутлари бўйича янги йўналишлар йўлга қўйилди. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг йўл кўрсаткич харитаси 2000 нусхада чоп этилиб, сайёхларга тарқатилмоқда.  Вилоятда 200 нафар ҳунармандлар ва 2 нафар оилавий тадбиркорлар томонидан тайёрланган 34 хил сувенир маҳсулотлари  ишлаб чиқарилиб, вилоятга ташриф буюрган чет эллик меҳмонларга сотилмоқда. Сайёҳларни жойлаштириш бўйича умумий қиймати 2,7 млрд.сўмлик 6 та янги замонавий ва шинам меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилди.
Чирой очган обидалар
Ўтган йилда 7 та тарихий обидада  6,2 млрд. сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Денов туманидаги Саид Оталик мадрасасида 533,5 млн сўм, Қумқурғон туманидаги Искандар кўпригида 75 млн. сўм, Термиз туманидаги “Зурмала” ёдгорлигида 50 млн. сўм, Александр Неввский черковига 100 млн. сўм, Термиз туманидаги “Султон Саодат” мажмуасида 350 млн.сўм, “Қирқ-қиз қальаси” тарихий ёдгорлигида 300 млн.сўм, “Кокилдор ота” тарихий ёдгорлигида 125 млн.сўм, “Фаёзтепа” ёдгорлигида 100 млн.сўм, Шеробод туманидаги “Исо Ат Термизий” тарихий ёдгорлик мажмуасига 350 млн.сўм, “Ал Ҳаким Ат Термизий” ёдгорлигида мажмуасидаги Қалъа деворида 1,6 млн.сўм, Термиз шаҳридаги Термиз Археология музейида 5,9  млрд.сўмлик тамирлаш ишлари  бажарилди.
Янги йилда режалар бисёр
2018 йилда Термиз туманидаги "Зурмала" минораси, Денов туманидаги "Саид оталиқ" тарихий ёдгорлиги, Қумқўрғон туманидаги “Искандар кўприги” Термиз шаҳридаги “Александр Невский” черкови каби тарихий объектларини тиклаш ва реставрация ишларини жадал олиб бориш мақсадида лойиҳа смета хужжатлари тайёрланди.
Бундан ташқари, бу йил  “Ўзбекинвест” ташкилоти  билан биргаликда «Меридиан» мехмонхонасини орқасида япон боғини ташкил этиш ва унда профессор археолог Кюдзо Катога хайкал ўрнатиш кўзда тутилган. Қувонарлиси,  Термиз шаҳрида “Хайри БХМ” МЧЖ томонидан  қиймати 3,5 млрд.сўмлик ресторан  ва мехмонхона ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилади.
Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...