понедельник, 1 января 2018 г.

Янги йил: Қишлоқ хўжалиги янада ривожланади


2017 йил 9 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича бу йил йилга мўлжалланган ҳудудий дастурларга мувофиқ мамлакатнинг 21 минг 634 та фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш бўйича 22 минг 986 та лойиҳа амалга оширилади.


Ўтган 2017 йилга назар ташласак биргина пахта ҳосили хом ашёсининг харид нархи 2016 йилдагига нисбатан 56 фоизга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат харидини мақсадли молиялаштириш ва қишлоқ хўжалигини техник жиҳатдан таъминлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу Жамғарма томонидан 2017 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари харажатларини молиялаштириш мақсадида 2 трлн. 905 млн. сўм ёки 2016 йилга нисбатан 132 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шунингдек, кириб келган янги йилда  кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 7,4 минг гектар майдонда интенсив боғлар, 4,3 минг гектар майдонда янги узумзорлар ва 844 гектар майдонда иссиқхоналар яратилади. 520 та фермер хўжалигида мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш, 785 та фермер хўжалигида ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлаш, 370 та фермер хўжалигида рефрижератор омборлар қуриш, 3,9 минг фермер хўжалигида чорвачилик ва паррандачиликни, 2,3 минг фермер хўжалигида балиқчилик ва асаларичиликни, 2,1 минг фермер хўжалигида қўйчилик, эчкичилик ва қуёнчиликни, 171 та фермер хўжалигида йилқичиликни ва куркачиликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек 6732 та фермер хўжалигида сервис хизматларини ташкил этилади.

 2018 йил учун тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бўйича 1 603 млрд. сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Шундан 608,8 млрд. сўми тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Энг асосийси, эса  қишлоқ жойларда 83 минг 567 та янги иш ўрни яратилиши кутилиши бу қувонарлидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Surxondaryoda 75 ta mahallaning infratuzilmasi   yaxshilandi   Xalqimizda yaxshi bir an’ana bor, bayramlarga aholimiz uchun tuhfalar t...