вторник, 14 апреля 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
 энг яхши журналистика материаллари учун танловига
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ МУҲУМ....


Юртимиз қудрати, жамият равнақи келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг хам жисмоний, хам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғликдир. Мамлакатимизда она ва бола скрининги, ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда ўтган 2014-йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши хар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ислохотларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш омили бўлиб ҳизмат қилди. Бундай ислоҳотларни амалга оширишда, шубхасиз, етук кадрлар салохияти мухим ахамият касб этади. Болаларнинг соғлом, бенуқсон бўлиб ривожланиши учун эса тиббиёт xодимларининг масъулияти юқори. Мана, қарийиб 20 йиллик умрини тиббиёт оламига бағишлаган Нилуфар опа Турдиқулова ҳам ана шундай етук малакали педиатор шифокорлардан биридир. 
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
 энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Эмлаш: бола саломатлиги таянчи

Юқумли касалликларнинг олдини олишнинг асосий йўналишларидан бири бу эҳтиётдан эмлаш ишидир, уни тўғри режалаштириб ўтказиш касалликларни камайтириш ва уларга қарши курашдаги асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. Айниқса ёш болаларда ҳали етарли даражада иммунитет шаклланмаганлиги учун касалликларга тез чалиниш эҳтимоли юқори бўлади. Шунинг учун ҳам бола дунёга келиши билан унинг соғлиғига эътибор каттадир. Чунки бошланғич беш йил болалар учун ўта касалликларга йўлиқиш осонроқ бўлади. Шундай ҳолатлар сони ортмаслиги ва соғлом авлодни шакллантириш учун ҳам вилоятимизда доимий, мавсумий болаларни  эмлаш эпидемиологик  шифокорлар томонидан шифохоналарда амалга оширилиб борилади.
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
 энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Бола саломатлигида гигиенанинг аҳамияти

Бола ривожланишида тўғри таълим-тарбия ва оилавий муҳит муҳум аҳамият касб этади. Агар ноқулай оилавий шароит, педагогик қаровсизлик, ўкитувчининг болага нотўғри муносабати ва бошқа кўпгина сабаблар бўлса, бунинг  оқибатида уларнинг  билим даражаси пасайиши ва  дарсларнинг  яxши ўзлаштира олмаслигига сабаб бўлади. Шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугунги кунда болалар соғлиғи ва билимли бўлишларига  катта эътибор қаратилмоқда.  Эндигина  туғилган болалар оила шароитида ривожланади. Лекин  баъзи оилаларда  соғлом муҳит, баъзиларида эса  носоғлом ва гигиена қоидаларига роия қилмай ҳаёт кечириш ҳолатлари бор. Улар то мактабгача вақт оралиғида шу шароитда тарбияланади ва шунга яраша характерга эга бўлиб боради. Болалар уйлғайгани сари фикр доирасининг ўсишидаги билимларни  уй шароитидан узоқдаги илк мактабгача таълим муассаларида олишади.  У ерда яратилган таълим тизими ва шароити асносида бола дунё қараши шакланиб боради.  Ўз навбатида ушбу муассасларида бола учун керакли барча шароитлар яратилмоғи зарур.  Зеро бола  таълим олиш билан бирга соғлом муҳитга ҳам эга бўлиши лозим. Шуни ўйлаб, вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасалари ва уларда яратилган шароитлар ва нечоғлик санитария гигиена қоидаларига амал қилинаётганлиги Термиз шаҳар 10-сон  кўп ихтисосли давлат махсус мактабгача таълим муассасаси   мисолида танишсак.
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
 энг яхши журналистика материаллари учун танловига

СОҒЛОМ ФАРЗАНД-СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

Болам деб яшайдиган она борки фарзандининг соғлом туғилиб, камолга етишини ният қилади. Зеро боланинг тўрт мучаси бутун, ҳар томонлама соғлом дунё юзини кўриши ота ва она учун катта бахтдир. Лекин бир кам дунё деганларидек, юртимизда носоғлом туғилаётган мурғак чақолоқлар ҳам талайгина. Бу нафақат шу оила, балки бутун бир жамиятнинг оғриқли нуқтасидир. Уларнинг бундай нуқсонлар билан туғилишига нима сабаб эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бунга атрофимизни ўраб турган муҳитми ёки тиббий билимсизлигимизни айбдор қилиб кўрсатамизми? Барча омиллар фақат муҳитга бориб тақалмайди, энг авалло ҳар бир инсонда у шифокор бўлмаса ҳам тиббий маданият ва билими бўлиши лозим. Чунки бу жиҳат айтмасак ҳам ҳали ҳануз биз учун муаммо бўлиб қолмоқда.

  Surxondaryoda 75 ta mahallaning infratuzilmasi   yaxshilandi   Xalqimizda yaxshi bir an’ana bor, bayramlarga aholimiz uchun tuhfalar t...