пятница, 13 февраля 2015 г.


Камолот шахмат тахтаси мусобақаси

«Камолот» ёшлар ижтимоий харакати Бойсун туман Кенгаши томонидан мамлакатимизда шахмат спортини янада такомиллаштириш, кенгроқ тарғиб килиш ва оммалаштириш, хаваскорларнинг ҳамда ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтларини самарали ташкил этишга кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадларида 5 феврал куни тумандаги 39-умумтаълим мактабида тумандаги барча таълим муассасаларининг ўқувчи-талаба ёшлари ўртасида «Камолот шахмат тахтаси» шахмат мусобақасинннг туман босқичи ўтказилди.


“Огоҳ бўлинг-бахт сизники азиз ёшлар!”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февральдаги “Ёшларга оид давлат сийсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 2124-сонли қарори ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Денов туман Кенгаши ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, МХХ Денов шаҳар бўлими, туман прокуратураси, туман ИИБ, тумандаги Имом Ал-Бухорий жоъме масжиди, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, ОАВ лари биргаликда Денов туманидаги академик лицей ҳамда барча касб-ҳунар коллежларида 29 январдан 5 февралга қадар  Сурхондарё вилоят Қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан “Огоҳ бўлинг-бахт сизники!” деб номланган маданий-маърифий дастури ёшлар эътиборига ҳавола қилинди.
Ким эдигу ким бўлдик
Мактабга баҳшида умр

1921 йил. Ўн беш нафар ўқувчини битта синфга бирлаштирилган Сурхондарёдаги илк ўзбек мактаби фаолиятини бошлади. 1924 йили синфлар тўртага етказилиниб, ўқувчилар сони юз нафарга етган даврлар. Бунинг натижасида ўқув даргоҳига бошланғич мактаб мақоми берилиб, ўзбек маърифатпарвари  М.Беҳбудий  номи билан атала бошланди. 3 йилда ўрта мактабга айлантирилган бўлсада, лекин  10 йил давомида бор ёғи 7 синфгача чекланиб қолган эди.
УЙИМИЗ ФАРИШТАСИ

Xалқимизда шундай удум бор. Эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало, кексаларимизнинг олдидан ўтамиз, уларнинг фотиҳаларини олишга, тавсияси, йўл-йўриқларига кўра харакат қилишга одатланганмиз.  Чунки нуронийлар дуоси олган онимиз иш xайрли якун топиши ва, албатта, юксак самаралар келтириши ҳаётда кўп бора ўз тасдиғини топган. Бу хам уларнинг  кафтларини кенг очиб қилган дуоларида ўзгача бир сехр борлигидан далолат беради. Шунинг учунми хонадонларимиз кўрки - нуроний отаxону онаxонларимизнинг машаққатли  ҳаёт йўллари, қимматли панду насиҳатлари туфайли биз камолга етамиз. Ибрат оламиз.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...