пятница, 28 ноября 2014 г.


Болалар саломатлигининг аҳамияти

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2014-2015 йилларга мўлжалланган “Мамлакатимиз ОАВнинг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” лойиҳаси асосида, БМТнинг UNICEF болалар жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ОАВ ҳодимлари учун   вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кичик мажлислар залида 4 кун давомида  семинар ташкил этилди. 

ЮЗДА ЮРМА ЮЗГА КИР.

Биламизки транспорт воситаларидан фойдаланганда ҳайдовчилардан фақатма-фақат огоҳлик талаб этилади. Шунинг учун хам бежис “юзда юрма юзга кир”деган нақл бор доно ҳалқимиз. Биргина автотранспорт хайдовчиси хатоси ва эхтиётсизлиги ўзининг ёки атрофидаги инсонларни бўлмаса йўлдан ўтаётган пиёдаларнинг хаётига хавф солиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш шунинг учун катта маъсулиятни талаб қилади.

my.gov.uz: тез ва қулай ҳамда албатта ишончили.......

Давлат корхонларига ёки ҳокимият идораларига фуқоролар мурожаати хар куни қабул қилинади. Фуқоролар аризалари турли хил йўналишда бўлиб барчаси бирдек ўз аризасига жавоб олишни хохлайди. Маълумки биргина вилоят  ҳокимлигида мурожаатлар  хокимлик девонхонасида  фуқаролардан  оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилинади. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик девонхонанинг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун эса масъулият вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси  зиммасига юклатилади.

ИСТЕЪМОЛЧИ НОҲАҚ БЎЛИБ ЧИҚДИ.
Олинсой тумани, Катта вахшивор-2 маҳалласида  яшовчи, туман иқтисодиёт ва ҳизмат кўрсатиш коллежи Бош ҳисобчиси фуқоро А.Р.Хидоятов фойдаланган электр энергияси учун мунтазам пул тўлаб келган бўлсада, Олтинсой туман электр тармоқлари корхонаси (ТЭТК) томонидан унга 160.000 сўм қарздорлиги  борлигини маълум қилинган. Туман ТЭТК истеъмолчига турли бахоналар билан аниқ ҳисоб китоб қилишни пайсалга солган. Хисобланган сумма тўлаб берилмаса, ишни фуқоролик судига ўтказишни таъкидлашган. Мавжуд тушунмовчиликни хал қилишда истеъмолчи А.Р.Хидоятов  “Давр мезони” газетаси таҳририятига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...