четверг, 9 октября 2014 г.


Кўнгил соҳили.

Бир кун ўқиш, иш, уй юмушлари-ю, ҳаёт ташвишлари билан ўтиб кетади. Ана шу бир кун ойларга, ойлар эса йилларга ўз ўрнини бўшатиб борган сари ҳаётимиз хам аста-секин тугаб боради. Ўтиб бораётган умримиз давомида шундай вазиятлар бўладики одамлар орасида худди ўзингизни кўринмайдигандек, сингиб кетгандай ҳис қилишингиз мумкун. Ёлғиз қолишни истайсиз. Ана шундай онда сизга фақатгина кўнгил соҳилигина таскин бера олади. Зеро ўзингиздаги муаммоларни фақатгина кўнглингизгина сеза олади ва тўғри қарор қабул қилишингизда ёрдам беради.


Зайнабдан Кумушгача


Хар гал эрталаб уйдан ишга йўл олар эканман, доим ортимдан кимдир келаётгандек , оёқ товушлари эшитиларди. Шу он ортимга ўгирилардиму, кимлигини билиш учун қарардим. Аммо хеч қим бўлмасди. Ҳайрон холатда йўлимда давом этардим. Нима учун мен билан бу ҳолат такрорланаётганига ҳеч тушуна олмасдим. Кунлар эса шу зайлда ўтарди. Бироқ кунлардан бир кун бу оёқ товушлари эшитилмай қолди. Ажабландим-у, аммо эътибор бермадим.


                                 Менинг 
“ЎЗ” лигимга тахдид
Бир неча йиллар олдин яқин дугонамга нисбатан менда ҳавас уйғонганди. Дугонам ўта замонавий кийинар, турли тақинчоқларни илиб олар, ўзига оро берарди. Дастлаб мен бунга эътибор бермагандим. У эса менинг кийиниш услубларим-у, соч турмакларимга эътибор бериб “дугонажон доим замондан орта қолиб юрасана, барча одамлар ҳозирги кунда ташқи кўринишга қараб баҳо берадиган бўлиб қолган” деганди. У бу сўзларини  такрор-такрор айгани учунми, ёки унинг таъсири сингиб кетганиданми, нимагадир қаёққа бормай, қай инсон билан суҳбатлашмай дастлаб менинг ташқи кўринишимга назар ташлаб, муомила қилаётгандек туюладиган бўлиб қолди. Шунда ўзгаришга қарор қилдим. Кийиниш  услубим, соч турмакларим хуллас  ташқи кўринишим тамоман ўзгарди. Ана шундан сўнг дугоналарим, танишларим ўзгача нигоҳ билан қарашарди. Дугонам айтганидек ташқи қўринишим ўзгариб қиммат замонавий либослар кийиб, сочимни турмаклаб ўзгарганимда уларнинг  гапириш оҳанги хам ўзгарди. Кунлар ўтайверди. Ўтган кунлар орасида бу ҳаёт гўё менга бегонадек туюларди.



Шифокорнинг сўзи малхам


 “Мен бутун хаётимни инсоният xизмати учун бағишлашга касамёд киламан”. Биргина Гипократ қасамининг бир қисми бўлган  бу сўзлар замирида ҳам  шифокорлик касби нақадар машаққатли ва  қанчалик инсон зиммасига маъсулият юклашига амин бўламиз. Зеро шунинг учун хам даволаш “хар ким уддалаши мумкин бўлган соха” эмас дейишмайдилар. Аслида инсон дардининг дармонлари бўлмиш шифокорлар хам бошқалар каби оддий инсонлар. Уларнинг хам ўзига яраша фазилатлари ва камчиликлари бор. Чунки тиббий билимлар ва тажриба осонликча эгалланмайди.



Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур
Инсонлар орасида учраб турадиган шундай xасталиклар борки, уларни даволаш учун нафақат дори воситаларидан фойдаланган ҳолда балки  спорт билан шуғулланиш ҳам тавсия этилади. Айниқса кенг учрайдиган астерохондриоз, туғма фалажлик, кўллар ва оёқларнинг турли ҳодисалар сабаб ишламай қолиши, умуртқа поғонасида учрайдиган ҳар ҳил муаммоларда, бўғимлар шамоллаганда, белда оғриқ пайдо бўлганда ва бир қанча касалликларни даволашда спорт машғулотлари орқали даволаш муҳум саналади. Шу ўринда вилоятимизда ҳам ташкил этилган Жисмоний даволаш диспансери бугунги кунга қадар минглаб инсонларни янги ҳаёт бошлашларига ва ҳасталикларини енгиб ўтишида кўмак бўлиб келмоқда.

ОРЗУ ҚЎШИҒИ ЁКИ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНГАН ҲАЙЁЛЛАР......
Саҳифани ўқиб ажаблангандирсиз нега мақоланинг номи айнан орзу қўшиғи экан деб??? Хозир биз мустақиллик неъматидан бахра олиб шод яшамоқдамиз. Аммо 23 йил олдин тарих солномаларига назар ташласак озодликка эришиш учун инсонлар юрак юрагидан орзу қўшиғини куйлаганликларини ҳис қиламиз. Тарихни ўзгартириб бўлмайди неча неча йиллар эрк учун ватанимизнинг бир қарич тупроғи учун қон тўкиб жон берган инсонлар ҳотираси абадий ва уларни унутиб бўлмайди. Тарихсиз келажак бўлмаганидек қахрамаон юрт фарзандларининг жасоратларини хар куни хотирламай бўлмайди.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...